Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Навбаҳор”ни яна уч нафар футболчи тарк этди

10.01.2020

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини яна 3 нафар футболчи, бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳишига кўра, тарк этди.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп суришади. Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Номанов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп суриб, 2та гол урган бўлса,

27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Номанов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп сурганди.

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берганимиздек, кеча “лочинлар” сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди. Шу боис, ушбу футболчилар “Навбаҳор”ни тарк этишди.

“Навбаҳор” клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО