Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
IFFHS рейтинги. Ўзбекистон суперлигаси 67-ўринда

22.01.2020

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши миллий чемпионатлари рейтингини эълон қилди.

Англия премьер-лигаси якунланган йилнинг энг яхши чемпионати деб топилди — 1287 балл. АПЛ 2009 йилдан бери илк марта рейтингда 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин эса Бразилия чемпионатига насиб этди — 1165 балл. Учинчи ўринни Испания Ла лигаси эгаллади — 1141 балл. Италия серияси ва Колумбия чемпионати кучли бешликка киришди.

Кейинги ўринларни Португалия, Франция, Голландия, Аргентина ва Германия чемпионатлари эгаллашди.

Ўзбекистон суперлигаси жадвалда 292,5 балл билан 67-ўринни банд этди. Ўтган йилги рейтингга таққослаганда чемпионатимиз 5 поғона кўтарилган. Суперлигамиз Осиё қитъасида Жанубий Корея (30), Саудия Арабистони (32), Япония (37), Хитой (39), Эрон (60) чемпионатларидан кейин 6-ўринни эгаллади.

IFFHS. Жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтинги (топ-10):

1. Англия – 1287 балл

2. Бразилия – 1165

3. Испания – 1141

4. Италия – 939

5. Колумбия – 849

6. Португалия – 834

7. Франция – 818

8. Голландия – 790,5

9. Аргентина – 776

10. Германия – 765,5

67. Ўзбекистон – 292.5

Манба: www.stadion.uz.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор39
2Насаф39
3Қўқон-191236
4Бунёдкор36
5Локомотив36
6АГМК35
7Машъал34
8Навбаҳор34
9Металлург34
10Сурхон33
11Андижон31
12Қизилқум31
13Сўғдиёна31
14Бухоро30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Сўғдиёна39
2Насаф39
3Пахтакор37
4Металлург36
5Андижон34
6Қизилқум34
7Бухоро33
8Локомотив33
9Сурхон33
10АГМК33
11Машъал32
12Қўқон-191231
13Бунёдкор31
14Навбаҳор31