Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Навбаҳор» вакиллари Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди

13.03.2020

Наманганнинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, ходимлари, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари бугун Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур муассаса 2004 йилда қурилган бўлиб, бу ерда жами 79 нафар тарбияланувчилар (44 нафар ўғил бола, 35 нафар қиз болалар) тарбияланишади. Мазкур тарбияланувчиларга директор Дилором Абдураҳимова бошчилигидаги жами 64 нафар ишчи ҳамда хизматчилар (улардан 22 нафари педагог тарбиячилар) таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки, ушбу Меҳрибонлик уйида 12 турдаги тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Улар орасида бир қатор спорт тўгараклари, жумладан, футбол, волейбол, стол тенниси, кураш, бокс, каратэ ва кикбоксинг ҳам бор.

Мазкур муассаса тарбияланувчилари ўтган йили Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган футбол мусобақасида чемпион бўлишган.

Ушбу Меҳрибонлик уйига наманганлик машҳур футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов 2016 йили сунъий қопламали мини-футбол майдончаси қуриб берган.

Жамоамиз футболчилари мазкур майдончада Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бирга футбол ўйнашди, уларга “мастер-класс” намойиш этишди.

Ташриф якунида “Навбаҳор” футболчилари ушбу муассаса тарбияланувчиларига турли совғалар улашишди ҳамда жамоанинг жорий мавсумдаги барча уй учрашувларига мазкур Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини таклиф этишди ва уларга барча шароитларни яратиб беришларини таъкидлашди.

Ўз навбатида, 26-сонли Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова ҳамда тарбияланувчилар “Навбаҳор” вакилларининг ушбу ташрифидан хурсанд бўлганликларини эътироф этиб, “лочинлар”га Coca Сola Суперлиганинг кейинги баҳсларида омад ёр бўлиб, жамоа бу йил ўз олдига қўйган мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишига тилак билдиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО