ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди

08.06.2020

Хабарингиз бор, 13 июнь санасидан бошлаб футбол бўйича Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Бугун пандемия шароитида чемпионат учрашувларини ўтказиш масаласида ЎзПФЛ мусобақаларида фаолият олиб борувчи комиссарлар учун семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Унда учрашувлар давомида жамоаларнинг стадионга келишидан тортиб, ўйиндан олдин, ўйин вақтида ва ўйиндан кейинги жараёнларда барча санитария нормаларига риоя қилишлари, стадион, трибуна ости йўлакчаси, кийим алмаштириш хоналари СЭОА томонидан тавсия этилган дезинфекция ишлари олиб борилишига айнан комиссарлар масъул эканлиги таъкидланди.

Ўйин куни ЎзПФЛ комиссарларига СЭОАдан бириктирилган ходим биргаликда фаолият олиб боришади. Қайд этиш жоиз, клубларга ҳам бу борада зарур тавсиялар берилган бўлиб, учрашувга тайинланган комиссарлар клублар билан ҳам доимий алоқада бўлишлари лозим бўлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО