Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жасурбек Яхшибоев: “БАТЭ, “Динамо-Брест” клубларидан таклиф бўлди, лекин мен “Шахтёр”да ўйнашни хоҳладим”

10.07.2020

“Энергетик-БГУ”дан “Шахтёр” (Солигорск) клубига ўтган ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев янги клуби расмий сайти учун интервью берди.

Кўплаб Беларус клубларидан таклиф тушгани ҳақида хабарлар чиққанди. Сиз “Шахтёр” (Солигорск)ни танладингиз. Бу қандай содир бўлди?

БАТЭ, “Динамо-Брест” клубларидан таклиф бўлди, лекин мен “Шахтёр”да ўйнашни хоҳладим.

Беларусда эканлигингизга ярим йил бўлди. Янги жамоа(“Энергетик-БГУ”)га киришиб кетиш қийин бўлмаганмиди?

Ҳа, албатта, қийин бўлган. Жамоа ҳақида ҳеч нарсани билмайсан. Қандай бўлади, нима бўлади, деган ўйлар қийнайди.

“Шахтёр”га ўтиш сиз учун ижобийми ёки салбийми? Сизга катта шаҳарлар ёқадими ёки кичик ва сокин шаҳарми? Масалан, Солигорск каби.

Ҳозирча шаҳар билан таниш эмасман. Кўрамиз, ҳаёт кўрсатади.

Европа Лигасида ўйнаш имконияти борлиги, жамоага ўтишингизга қўшимча факт сифатида хизмат қилдими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир футболчи футболчи Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ўйнашни истайди. Булар юқори даражадаги мусобақалар ҳисобланади.

Бу йилги Европа Лигаси ўйинлари бир босқичли битта ўйиндан иборат бўлади. Бу яхшими, ёмонми?

Ҳаммасини битта ўйин ҳал қилади. Битта ўйинни ютсанг, кейинги босқичга йўл оласан. Ютқазсанг, барчаси тугади, дегани.

12-турда “Энергетик-БГУ” таркибида “Шахтёр”(Солигорск)га қарши ўйнашга улгурдингиз. Қандай вазиятларни эслай оласиз?

Қийин ўйин бўлганди. “Шахтёр” бизга анча қийинчилик туғдирганди. 1-бўлимда бизга умуман ўйнашга беришмаган, “Шахтёр” бу ўйинда кучли эди.

Виталий Лисакович билан тўпурарлик пойгасида курашаётгандингиз, энди эса бир жамоадасиз. Ким энг яхши тўпурар бўлади?

Билмадим. Вазиятларда бир-биримизга пас беришимиз керак, у менга, мен унга. Лекин аввало, жамоани, кейин шахсий натижаларни ўйлашимиз лозим.

Янги жамоада сизга айнан қандай вазифалар юклатилди?

Ўйлайманки, биринчи ўринда “Шахтёр”(Солигорск)га ёрдам беришим керак. Асосий вазифам шу.

Бу мавсумда чемпион бўлишга умид қиляпсизми?

Ҳа, албатта.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор922
2АГМК921
3Навбаҳор917
4Қўқон-1912916
5Металлург916
6Насаф916
7Бунёдкор816
8Локомотив912
9Сўғдиёна911
10Машъал99
11Сурхон97
12Андижон95
13Қизилқум92
14Бухоро82
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Металлург922
2Насаф921
3Пахтакор920
4АГМК918
5Сўғдиёна917
6Андижон912
7Навбаҳор911
8Локомотив910
9Қизилқум98
10Сурхон97
11Бухоро86
12Қўқон-191296
13Бунёдкор86
14Машъал94