Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Одил Аҳмедов кеча “Шанхай СИПГ” таркибидаги 100-ўйинини ўтказди

13.08.2020

Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедов кеча “Шанхай СИПГ” таркибидаги юбилей, аниқроғи 100-ўйинини ўтказди.

Кеча “Шанхай СИПГ” Хитой Суперлигаси доирасидаги “Ухань Чжоэр” жамоасига қарши ўйинда камбэк қайд этди. 0:1 ҳисобида ортда бораётган шанхайликлар якунда Арнаутович ва Оскарнинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритишди.

Эътиборлиси, Аҳмедов хитойликлар таркибидаги 100-ўйинини айнан “Ухань Чжоэр”га қарши ўтказди.

Жамоадаги бундай муваффақият билан ҳамюртимизни қутлашди ва “Шанхай СИПГ” бош мураббийи Витор Перейра Аҳмедовга эсдалик учун 100 рақами ёзилган либосни тақдим этди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО