Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
2023 йилги Жаҳон чемпионати учун Осиёга 6+2 миқдорида квота ажратилди

28.12.2020

Австралия ва Янги Зеландия мезбонлик қиладиган аёллар футболидаги энг йирик мусобақа ЖЧ-2023 учун Осиё қитъасига 6+2 миқдоридаги квота ажратилди.

ОФКга аъзо мамлакатлар учун 6 та тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этилади. Бироқ Австралия мусобақа мезбони бўлганлиги сабабли ушбу квоталар сони биттага камаяди. Осиёдан 2 та жамоа плей-офф турнирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

ЖЧ-2020 квоталари қитъалар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Осиё – 6+2

Африка – 4+2

Шимолий Америка – 4+2

Жанубий Америка – 3+2

Океания – 1+1

Европа – 11+1

Плей-офф турнирига йўл олган 10 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионатининг сўнгги 3 та йўлланмаси учун кураш олиб боради. Мазкур баҳсларга ҳам Австралия ва Янги Зеландия стадионларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ФИФА томонидан эълон қилинган сўнгги рейтингга кўра 1 поғона юқорилаб, 1543 очко билан 41-ўринни эгаллаб турибди.

 

Манба: www.UFA.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО