Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон Coca-Cola кубогига 18 март куни қуръа ташланади

08.03.2021

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташлаш маросими 18 март — пайшанба куни бўлиб ўтади. Қуръа “Спорт” телеканали орқали жонли кўрсатилади. 

Шу куни Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасида АГМК ва “Пахтакор” клублари тўқнаш келади. Учрашув 18:30 да бошланади, учрашув якунидан кейин қуръага старт берилади.

Регламентга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўп сурувчи клублар кубок мусобақасини 1/8 финал босқичидан бошлайди. Ҳозирда “Пахтакор” клубининг иштироки масаласига тўла ойдинлик киритиб бўлинган. АГМК клубининг кубокдаги старти масаласи 7 апрель куни ҳал этилади. Кубок мусобақасининг гуруҳ босқичи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари билан параллел ўтказилади.

Суперлига ҳамда Про лига клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лига клублари мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Тез орада Биринчи лига клублари номига тўла ойдинлик киритилади.

Худди ўтган йили бўлгани каби кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номи қуръа ёрдамида аниқланади. ЎзПФЛ Суперлига ва Про лига клубларига расмий мурожаат қилган бўлиб, айни кунларда финал мезбонлиги учун истаги бор стадионлар номига ойдинлик киритмоқда. Улар орасидан кубок финали талабига жавоб берувчи стадионлар ажратиб олинади ва шундан кейингина мана шу стадионнинг қуръада қатнашиши учун рухсат этилади.

Маълумот учун, 2021 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг финал босқичи Европа чемпионати мусобақасининг финал босқичи билан айни битта форматда ўтказилади.

 Манба : pfl.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор515
2Сўғдиёна511
3Қўқон-191259
4Бунёдкор58
5АГМК47
6Қизилқум46
7Металлург56
8Насаф45
9Локомотив55
10Навбаҳор54
11Сурхон54
12Андижон54
13Машъал54
14Турон41
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Сурхон513
2АГМК412
3Бунёдкор511
4Пахтакор58`
5Турон48
6Навбаҳор57
7Қизилқум57
8Қўқон-191256
9Локомотив56
10Металлург54
11Насаф53
12Андижон53
13Сўғдиёна52
14Машъал52