Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎзПФЛ Тиббий комиссияси учрашувлар давомида карантин қоидаларига риоя этилиши масаласини муҳокама қилди

20.04.2021

Биласиз, ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш мақсадида малакали шифокорларни жалб қилган ҳолда Тиббий комиссия ташкил этган эди.

Ушбу комиссия COVID-19 пандемияси даврида клублардаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш бўйича самарали иш олиб бора олди ва бу 2020 йилги мавсумни жиддий кечикишларсиз якунлаш имконини берди.

Шифокорлардан иборат Комиссия 2021 йилда ҳам клубларга тиббий масалаларда яқиндан кўмак бериш бўйича иш олиб бормоқда. Тиббий комиссиянинг ташаббуси билан 25-26 март кунлари пойтахтимиздаги “Чиғатой” қароргоҳида клубларимизда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари учун тиббиёт семинари ташкил этилган эди.

Бугун ЎзПФЛ Тиббий комиссияси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда ўтган йили ишлаб чиқилган “COVID-19 пандемияси давридаги карантин пайтида машғулот жараёнларини қайта ташкил этиш ва Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги учрашувларини ўтказиш бўйича Регламент”да белгиланган қатор тартибларга қатъий риоя этилиши масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, барча стадионларга ташриф буюрадиган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилади. Шунингдек, стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари шарт этиб белгиланди.

ЎзПФЛ учрашув комиссарлари мезбон клуб вакиллари, стадион маъмурияти, Санитария эпидемиология хизмати, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда учрашув олдидан, давомида ва ўйин якунланганидан сўнг стадион ҳудудида зарур тартиб қоидаларга риоя қилинишини ташкил этади.

Стадионларда учрашув бошланишидан 4 соат аввал тўлиқ дезинфекция тадбирлари олиб борилади, жамоа аъзолари, футболчилар ва мураббийлар ҳам стадионга етиб келгач, ҳароратлари ўлчанган ҳолда техник ҳудудга киртилади. Ўйин вақтида захира ўриндиғида ўтирадиган барча (бош мураббийдан ташқари) тиббий ниқобда бўлиши шарт. Мабодо жамоа аъзоларидан бирида COVID-19 симптомлари аниқланса, у шахс дархол изоляцияга олинади ва ПЦР тести топширади.

ЎзПФЛ Тиббий комиссияси клублар шифокорлари билан мунтазам алоқада бўлган ҳолда иш олиб бориб, жараённи мувофиқлаштириш, касаллик аниқланган ҳолатларда керакли тавсияларни бериш асносида футболчиларнинг соғлиғи ҳолатини мониторинг қилиб боради.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО