“Барселона” академияси мураббийи Ўзбекистонга келди

07.07.2021

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар-ўсмирлар футболи ва ҳудудлардаги футбол академиялари фаолиятини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келинмоқда.
“Шу мақсадда айни кунларда “Барселона” академиясида 11 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган ва ўзига хос футбол методологиясини ишлаб чиққан Давид Санчес пойтахтимизда бўлиб турибди.
“JFL-Tashkent Football School” футбол мактаби билан яхши алоқаларга эга бўлган испаниялик мутахассис академия мураббийларига маҳорат дарсларини ўтиб бермоқда. Ҳамкорлик доирасида JFL – футбол мактаби тарбияланувчиларининг Испанияда ташкил этиладиган футбол академиялари ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этиши режалаштирилган. Испанияда ташкил этиладиган йиғинларда “Барселона” ёшлар жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режа қилинмоқда.

Бугун тажрибали мутахассис ЎФА Мажлислар залида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди. Ўқув-машғулоти мураббийлар билан очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилди.

Давид Санчес ёш футбол мураббийларига ўзининг фойдали тавсияларини бериб ўтди ва уларга ўзи ишлаб чиққан футбол методологиясини презентация шаклида намойиш этди.

Тадбир якунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, мунтазам ҳамкорликка ва амалий машғулотлар ўтказишга таклиф этди”, – деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО