Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Навбаҳор”да янги мураббий иш бошлади

18.07.2021

 

“Навбаҳор” клуби жамоа таркибига янги мураббий қўшилганини маълум қилди.

Ушбу янги мураббий Сербиялик Александр Галич ҳисобланади.

“Хабарингиз бор, “Навбаҳор” 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоамиз мураббийлар штабидан янги мутахассис ўрин олди. Бу сербиялик мутахассис Александр Галич. Галич 1976 йили туғилган. Футболчи сифатида бир қатор жамоаларда тўп тепган. Собиқ ҳужумчи.

Мураббийлик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград), “Раднички” (Крагуевац), БААнинг “Эмирейтс” (Рас-эл-Хайма), Тошкентнинг “Локомотив” ва Хитойнинг “Чанчунь Ятай” (Чанчунь) клубларида ишлаган.

“Локомотив” ҳамда “Чанчунь Ятай” жамоаларида айни пайтда “Навбаҳор”да маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлаётган Самвел Бабаян билан бирга фаолият юритган.

Александр Галич жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Сербиялик мутахассис “лочинлар”нинг кеча кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида Виктор Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штабига ёрдам берди.

Биз Александр Галичнинг “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз”, -дейилади клуб баёнотида.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО