Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди
the_title()

03.11.2021

Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотлари учун таркибни эълон қилди.

ОФК календарига мувофиқ, 8-16-ноября Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”), Санжар Қувватов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”), Иброҳимҳалил Йўлдошев (“Нижний Новгород”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Давронбек Ҳошимов (“Навбаҳор”), Исломжон Қобилов (“Локомотив”), Рустам Ашурматов (“Гангвон”, Жанубий Корея), Достонбек Турсунов (“Чунцин Лифан”), Жалолиддин Жумабоев (“Локомотив”), Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Тежон”, Жанубий Корея), Отабек Шукуров (“Ал Шаржа”, БАА), Аброр Исмоилов (“Пахтакор”), Санжар Қодирқулов (“Локомотив”), Жавоҳир Сиддиқов (“Локомотив”), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Азиз Ғаниев (“Шабаб Ал Аҳли”, БАА), Жалолиддин Машарипов (“Ал Насср”, Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев (“Шерифф”, Молдова), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Беларусь), Элдор Шомуродов (“Рома”, Италия), Игор Сергеев (“Тобол”, Қозоғистон), Азизбек Амонов (“Локомотив”)

“Насаф”дан футболчи чақирилмагани сабаби Қарши жамоасининг ОФК Кубоги финалидаги иштироки билан боғлиқ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО