Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси – Элдор Шомуродов
the_title()

26.12.2021

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ва ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда кўплаб номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди. Уларнинг айримлари билан сизларни таништирамиз.

– Йилнинг энг яхши ҳаками – Илгиз Танташев 

Жорий мавсумда халқаро майдонларда учрашувлар бошқариш бўйича етакчига айланган мутахассис, 2021 йилда Осиё чемпионлар лигаси, Жаҳон чемпионати саралашининг энг муҳим учрашувлари, шунингдек, Саудия Арабистони ва Кувайт чемпионатлари баҳсларида ишлаган ҳакам — Илгиз Танташев “Йил ҳаками” совринини қўлга киритди.

– Coca-Cola Суперлигасининг энг чиройли голи – Билолхон Тошмирзаев 

Жорий мавсум ҳам бир-биридан чиройли голларга бой бой бўлди. Хусусан, 16-тур доирасидаги “Локомотив” ва “Турон“ учрашувида меҳмонлар футболчиси Билолхон Тошмирзаевнинг майдон марказидан киритилган голи ”Cоcа-Cола Суперлигасининг мавсумдаги энг чиройли голи” деб топилди.

– Coca-Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси – Ҳусайин Норчаев 

Жорий мавсумда “Насаф” сафида 26 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлган футболчи, Ўзбекистон кубоги соҳиби Ҳусаин Норчаев “Coca Cola Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши футболчиси” деб топилди.

– Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев

Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги “Сўғдиёна” клуби мавсум якунида АГМК, “Насаф” ва “Бунёдкор” каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф” клуби ОФК кубогининг финалигача етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди. Тимур Кападзе Ўзбекистон У-23 терма жамоаси билан ишончли ўйинлар ўтказди, “Олимпик” билан биргаликда эса Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига муносиб деб топилди.

– Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси – Элдор Шомуродов 

Ҳусайин Норчаев, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов мазкур совриннинг якуний номзодлари учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО