18.02.2022
Маҳоратли ҳимоячи Рустам Ашурматов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Мазкур футболчи 1996 йил, 7 июль куни Қўқон шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар), Жанубий Кореянинг “Кванжу”
(Кванжу, 2019-2020 йиллар), “Канвон” (Канвондо, 2021 йил) клубларида ўйнаган.
Шунингдек, Ўзбекистон U-17, U-19 ва U-23 терма жамоалари етакчиларидан бири бўлган. 2018 йили Ўзбекистон U-23 ёшлар термаси таркибида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган.
2017 йил 23 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини нишонлаган.
Ишончимиз комилки, Рустам Ашурматов 2022 йилги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшади”, – деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.