Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди
the_title()

14.08.2022

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

“Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик жараёни билан танишиш, мураббийлар штаби ва футзалчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футзалчиларимизга олдинда турган йирик турнирга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани ва муррабийларнинг режаси асосида тайёргарлик жараёнлари давом этаётганлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида қайд этилган натижа жамоамизга катта тажриба болгани, муррабийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режаси футзалчилар таёргарлигига асос болиши ва мухлислар терма жамоамиздан фақат юқори натижаларни кутиб қолиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва футзалчилар билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди.

Эслатиб ўтамиз, Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида вакилларимиз “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши тўп тепишади.

Жамоа 18 ва 20 август кунлари Осиё Кубоги мезбони Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган”, – дейилади ЎФА хабарида.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО