04.04.2023
“Энергетик-БГУ” сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов football.by нашри талқинига кўра, 2-тур рамзий терма жамоасидан жой олди.
Ўтган турда “БГУ” БАТЭ меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳусанов “студентлар” сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва БАТЭ ҳужумларини ўйиндан “узиб” қўйди.
Беларусь журналистлари Ҳусановни “Энергетик” ҳимоясидаги энг муҳим фигура деб аташмоқда. 2-турда футболчи буни амалда яна бир бор исботлади.