Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Испания чемпионати. “Барселона” йирик ғалабага эришди ва яна пешқадамга айланди

05.03.2017

Испания чемпионатининг 26-турида “Барселона” ўз майдонида “Селта”ни тор-мор этди.
Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб Месси кетма-кет учта рақибни доғда қолдириб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Кейинчалик Месси жамоадоши Неймарни қулай вазиятга чиқарди. Бразилиялик футболчи эса яқин масофада турган бўлишига қарамай тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади. Иван Ракитич эса офсайддан гол уриб ҳисобни йириклаштирди. Кейинчалик бурчак тўпи тезлик билан ўйинга киритилгач, марказий ҳимоячи Самуэл Юмитити ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ўйинга якуний нуқтани ҳам учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Месси қўйди. У чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳимоячининг оёқлари орасидан яқин бурчакка йўллади – 5:0.

Бу ғалабадан кейин “Барселона” очколари сонини 60 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. Улардан битта кам ўйин ўтказган “Реал” пешқадамдан бир очкога ортда қолмоқда.

Испания чемпионати, 26-тур.

“Барселона” – “Сельта” 5:0

Голлар: 1:0 – 24 Месси, 2:0 – 40 Неймар, 3:0 – 57 Ракитич, 4:0 – 61 Умтити, 5:0 – 64 Месси.

“Барселона”: Тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.

“Сельта”: Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.

Огоҳлантириш: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО