Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Португалиялик журналист Роналдунинг «Реал»ни тарк этмоқчи эканини тасдиқлади

17.06.2017

Португалиянинг Sic телеканали журналисти Нуну Луш «Реал» мухлисларини ранжитадиган янгиликни маълум қилди.

Криштиану Роналду билан яқиндан таниш бўлган журналист, 32 ёшли футболчининг жамоани тарк этиш нияти жиддий эканини айтди.

«Криштиану Роналду Испанияни тарк этмоқчи. У солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Роналду буни ўз обрўсига катта зиён етказди ва клуб уни етарли даражада ҳимоя қилмаяпти деб ҳисобламоқда. У ўзининг айбсиз эканини айтган бўлса-да, ҳеч ким унинг ёнини олмаётганидан хафа.

Криштиану бу гапларни очиқ айтолмайди, бироқ «Реал» уни ҳимоясиз қолдираётганига ишончи комил. Чунки футболчилар билан боғлиқ шунга ўхшаш вазиятларда клуб бошқача иш тутган.

Менимча, «Реал» футболчи атрофидаги воқеалар юзасидан расмий баёнот бериши керак. Криштиануга Испания ёқади, у Мадридни яхши кўради. Севимли қизи ҳам испаниялик. Бироқ у ўзини ҳимоялангандек ҳис қилмаяпти ва бундан ғазабда» – деди Луш Marca хабарида.

Олий лига
#КлубЎО
1Локомотив1739
2Қўқон-19121730
3Насаф1729
4Пахтакор1728
5Бухоро1727
6Бунёдкор1725
7Навбаҳор1725
8Олмалиқ1725
9Машъал1724
10Металлург1723
11Қизилқум1721
12Динамо1719
13Шўртан1719
14Сўғдиёна1718
15Нефтчи1712
16Обод179
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор1734
2Қўқон-19121734
3Шўртан1732
4Бунёдкор1729
5Машъал1728
6Нефтчи1726
7Олмалиқ1726
8Бухоро1724
9Локомотив1724
10Металлург1722
11Қизилқум1721
12Насаф1721
13Сўғдиёна1718
14Динамо1714
15Навбаҳор1713
16Обод1711