Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Барселона» ва «Атлетико» Гризманн борасида дўстона келишув имзолашди

03.08.2017

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеу “Атлетико” ижроси директори Мигел Жил Марин билан Гризманнинг трансфери борасида гаплашди. Каталонияликлар раҳбари франциялик ҳужумчини харид қилиш нияти борлигини маълум қилган. “Кўк-анорранглилар” жамоани тарк этаётган Неймарнинг ўрнига Гризманн вариантини ўйлаб кўришди.

Мадридликлар эса, ўз навбатида, жамоа ФИФАнинг трансфер тақиқи остида эканини эслатиб, Гризманнинг ўрнига бошқа футболчи харид қила олмаслигини тушунтирган. Шу боис, “Атлетико” “Барса”дан жамоага ҳурмат билан қарашни сўраган. Якунда жамоалар дўстона келишувга эришишди. Унга кўра, “Барселона” ушбу ёзги трансфер пайтида Антуанни қўлга киритишга ҳаракат қилмайди.

Катта эҳтимол билан жамоалар келаси йилнинг ёзги трансфер пайтида ушбу трансферга қайтишади ва “Барселона” у пайтда Гризманга бош даъвогар сифатида имтиёзга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин турганди, аммо Гризманн “Атлетико” билан шартномани 2022 йилгача узайтирди. Антуан буни “Атлетико”га нисбатан қўлланилган тақиқ билан изоҳлади.

Манба: football24.ua
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО