Агар Ла Лига Каталония мустақиллигидан сўнг «Барселона»ни ички чемпионатдан четлатиш қарорини қабул қилса, ФИФА ҳам Испанияни мундиалдан маҳрум қилади.
Marca нашрида ёзилишича, Халқаро футбол федерацияси буни давлатни футбол федерациясининг ички ишларига аралашуви сифатида баҳолаши мумкин.
ФИФА регламентига кўра, дисквалификациядан сўнг терма жамоа расмий ўйинларда қатнаша олмайди, клублар эса ФИФА тасарруфидаги мусобақаларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Каталонияда мустақиллик руферендуми бўлиб ўтмоқда.