Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Реал»ни қийин тақвим кутиб турибди

14.11.2017

Мадриднинг “Реал” клуби 18 ноябрь куни Ла лиганинг 12-тури доирасида «Ванда Метрополитано» стадионида “Атлетико” меҳмони бўлади. Мазкур баҳс билан Зидан жамоасининг қийин ўйинлар тақвими бошланади.

“Қироллик клуби” 33 кун ичида 10та учрашув ўтказади. Ла лига доирасида “қаймоқранглилар”ни “Атлетико“дан ташқари Бильбаонинг “Атлетик”и, “Севилья” ва “Барселона“га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди.

Шунингдек, “Мадрид” 29 ноябрь куни сафарда АПОЭЛга қарши ўйинда Чемпионлар лигаси баҳсини ўтказади. “Реал” бу ўйинда ғалаба қозониш орқали гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан авал ҳал қилиб олиши мумкин. Акс ҳолда жамоани “Боруссия Дортмунд”га қарши яна бир мураккаб учрашув кутиб туради.

Бундан ташқари, “Реал” “эл-класико” олдидан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтади. Бу эса “Барселона“га қарши бўладиган ўта муҳим ўйин олдидан реалчиларга ортиқча жисмоний юклама беради. Зидан шогирдлари БААдан қайтишганидан кейин орадан 3 кун ўтиб “Сантьяго Бернабеу”да “Барселона“ни қабул қилишади.

«Реал»нинг 2017 йил охирига қадар ўйинлар тақвими:

Ла лига, 12-тур. 18 ноябрь. «Атлетико» – «Реал»
ЕЧЛ, 5-тур. 21 ноябрь. АПОЭЛ – «Реал»
Ла лига, 13-тур. 25 ноябрь. «Реал» – «Малага»
Испания кубоги, 1/16 финал. 29 ноябрь. «Реал» – «Фуэнлабрада»
Ла лига, 14-тур. 3 декабрь. «Атлетик» – «Реал»
ЕЧЛ, 5-тур. 6 декабрь. «Реал» – «Боруссия Д.»
Ла лига, 15-тур. 10 декабрь. «Реал» – «Севилья»
Клублар ўртасидаги ЖЧ, ярим финал. 13 декабрь
Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал (ёки 3-ўрин учун ўйин). 16 декабрь
Ла лига, 17-тур. 23 декабрь. «Реал» – «Барселона»

Манба: stadion.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО