«Барселона» Месси билан бир умрлик шартнома имзолайдими?

17.11.2017

Каталониянинг “Барселона” клуби ўз етакчиси Лионель Месси билан бир умрлик шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар ўзаро 2021 йилга қадар шартнома имзолаб бўлишган, бироқ бу ҳақда расмий хабар беришмаган, дея хабар беради El Mundo Deportivo нашри.

Бундан ташқари, каталонияликлар раҳбарияти Месси билан бир умрлик шартнома имзолаш устида ишлашмоқда. Бир умрлик шартнома имзолаш ишлари ҳозирданоқ бошлаб юборилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Месси ҳеч қачон бошқа жамоага ўтиш ёки “Барселона”дан кетиш ҳақида ўйламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Андрес Иньеста билан бир умрлик шартнома имзолаганди.

Манба: www.bombardir.ru

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО