«Реал»нинг икки етакчиси жароҳат олди

27.01.2018

«Реал» футболчилари Серхио Рамос ва Иско жароҳат олишди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди. Футболчилар турли даражадаги жароҳатлар туфайли 1-2 ҳафта давомида майдонга туша олишмайди.

Ҳар иккала футболчи «Леганес»га қарши Испания кубоги баҳсида иштирок этишди ва улар “Реал“нинг бугунги машғулотида қатнашишди. Аммо ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг Рамоснинг чап оёғи тўпиқ қисмида жароҳат борлигини аниқланган бўлса, Иско чап оёғининг сон қисмидан лат егани аниқ бўлди. Жамоа сардори тўлиқ тикланиши учун 2 ҳафта керак бўлса, Иско келаси ҳафтада майдонга қайтиши мумкин.

Шу тариқа, “Мадрид”нинг икки етакчиси «Месталья» стадионида бўладиган «Валенсия»га қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Рамос эса Ла лиганинг 22-тури доирасида «Леванте»га қарши 3 февралга белгиланган баҳсни ҳам ўтказиб юборади. Унинг тикланиш жараёни меъёрида кечса, Серхио “ПСЖ”га қарши Европа чемпионлар лигаси ўйинида иштирок эта олади.

Манба: realmadrid.ru
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО