14.03.2018
“Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма сўнгги вақтларда ўзи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.
“Мен хотиржам ва бахтиёрман. Кеч қандай исёнсиз ҳаракатда давом этяпман. Бизда ажойиб ва иноқ жамоа бор. Бу “Женоа” устидан қозонган ғалабамизда ҳам акс этиб турибди. Биз “Арсенал“дан учралган мағлубиятни унутадиган ғалабага эришдик. Шу руҳда давом этишга ҳаракат қиламиз.Чемпионлар лигаси? Бунга ишониш керак ва мақсад сари интилиш керак”, – дейди Доннарумма.
Аввалроқ, Доннарумма раҳбарият билан келишмай қолгани ва ёзда жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.