21.10.2018
“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ёқимсиз ҳолатга тушиб қолди.
Франциялик футболчининг собиқ агенти 8 октябрь куни судга шикоят киритиб, Карим Бензема ва унинг қариндошларини ўғирликда айблади. Айбловга кўра, Франция чемпионатининг 9-тури доирасида 7 октябрь куни бўлиб ўтган “ПСЖ” – “Лион” ўйинидан кейин одам ўғирлашга уриниш юз берган.
Агент ва футболчи ўртасидаги молиявий масалада келишмовчилик туфайли шундай муаммо юзага келган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда Mediapart нашри.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Бензема Франция терма жамоаси футболчиси Матьё Вальбуэнадан фирибгарлик орқали пул ундиришга уринганликда айбланганди. Кейинчалик Карим Кассация суди орқали бу ишда ютиб чиққанди.
Манба: football24.uz