Ривалдо нима дейди?

02.07.2019

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Ривалдо ҳамюрти Неймарнинг «кўк-анорранглилар» сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга тўхталиб, унга тегишли маслаҳат берди: «Неймар «Барселона» мухлисларидан узр сўраган ҳолда, фақатгина шу жамоа сафида энг яхши ўйинларини намойиш қилиш имкониятига эга бўлишини тан олиши лозим. Футболчи шундай йўл тутса, «Барса» фанатлари уни хурсандчилик билан қабул қилишади. Ҳа, трансфер амалга ошиши учун Неймар маоши пасайишига ҳам кўниши керак. Муҳими, агар футболчи қайтса, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўзини бахтли ҳис қила бошлайди. Демакки, молиявий йўқотишдан кўз юмса бўлади. Ҳамма билади, Неймар фаолиятидаги энг яхши ўйинларини «Барселона»да кўрсатиб, кўплаб совринларни қўлга киритди…».

Манба: interfutbol.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО