05.03.2020
“Барселона” раҳбарияти “Реал“га қарши ўйинда ўзини номуносиб тутган ёрдамчи мураббий Эдер Сарабияни жазоламасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар тарқатди.
Мутахассис “эл-класико” пайтида ўйинчиларнинг ҳаракатларига кескин ҳиссиёт билан ёндашиб, уларга нисбатан ножоиз сўзларни ишлатган.
Аксинча, “кўк-анорранглилар” президенти ва раҳбарларнинг фикрича, Сетьен ёрдамчисининг бундай муносабати футболчиларни “уйғотади”.