“Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола – дунёнинг энг кучли икки мутахассиси. Мен 4 йил Клопп билан ишлаганман. У мен ёқтирадиган мураббий. У ажойиб жамоавий руҳ ярата олади ва футболчиларга мотивация бера олади.
Тактика нуқтаи назаридан Пеп жуда юқори даражада. У ўйиннинг ҳар бир деталини билишни хоҳлайдиган мутахассис. Мен у каби тактик мураббий кўрмадим.
Уларнинг услуби турли хил, аммо иккаласи ҳам муваффақиятли. Улар икки хил бўлсаларда, дунёнинг энг кучлиларидир”, – дейди Гюндоган.