Бразилиялик собиқ футболчи ПСЖ футболчиси учун энг мақбул жой деб Мадридни кўрсатмоқда.
“Ҳозир Каванининг “Интер” билан музокара олиб бораётгани ҳақида гап-сўзлар бор. Аммо унинг энг яхши вариант — “Атлетико”. У Ла Лига чемпионлиги ва ЕЧЛ бош соврини учун курашаётган жамоа учун тўп тепиши мумкин. Бундай ҳужумчи Симеонега ҳам керак.
Шунингдек, бу фаолиятни якунлаш учун яхши вариант. Италияга қайтгандан кўра “Атлетико”га қайтган яхшироқ, менимча”, — дейди Ривалдо.