Бартомеу ишдан кетмоқчи, эртага барчаси ҳал бўлиши мумкин

26.08.2020

“Барселона” Лео Мессини фаолияти якунига қадар клубда олиб қолмоқчи.

“Marca” хабарига кўра, йиғилишдан кейин клуб раҳбарияти Мессига факс орқали уни клубда олиб қолиш режа қилинаётганлигини, Бартомеу яқин вақтлар ичида истеъфога чиқишини ёзишган.

Айнан Бартомеу ҳужумчининг клубдан кетишини истаётганди. Бироқ яқин вақтлар ичида клубда сайлов бўлади ва унда клуб президенти ўзгариши кутилмоқда. Чунки Бартомеу президентликка номзодини қўймоқчи эмас.

Яна бир муаммоли томон бор, Месси кетиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Аслида унинг кетишига сабаб Бартомеу бўлаётганди. Балки президентнинг кетиши Леонинг қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Вазиятни кузатиб борамиз. Эртага истеъфо ва Мессининг кетмаслиги эълон қилиниши мумкин.

Манба : Marca

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО