Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бразилия — Аргентина ўйини қолдирилди. Баҳс меҳмонларнинг 4 футболчиси карантин талабларини бузгани учун тўхтатилганди

06.09.2021

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Бразилия — Аргентина ўйини Соқлиқни сақлаш агентлиги (Anvisa) ва полиция вакилларининг стадионда бўлиши туфайли 7-дақиқада тўхтатилди.

Сабаб шуки, Бразилиядаги карантин талабларига кўра Буюк Британиядан келганлар 14 кун карантинда бўлиши керак. Аммо меҳмонларнинг АПЛда ўйновчи 4 ўйинчиси қайдномага киритилган ва улардан 3 нафари — Эмилиано Мартинес, Кристиан Ромеро ҳамда Жованни Ло Челсо майдонга тушганди, Эмилиано Буэндиа эса захирада қолдирилган.

Натижада Бразилия полицияси ўйин вақтида стадионга тушиб келиб, 4 нафар аргентиналик футболчини майдондан олиб чиқиб кетишга уринди. Оқибатда Аргентина миллий жамоасининг бошқа футболчилари ҳам майдонни тарк этишди ва жамоа аэропортга йўл олди.

Эндиликда бош ҳакам ва ўйин комиссари ФИФА интизом қўмитасига ҳисобот юборади.

Бразилия соғлиқни сақлаш агентлигининг таъкидлашича, Аргентинанинг 4 ўйинчиси Буюк Британиядан анча аввал келганликларини айтиб, иммиграция расмийларига ёлғон маълумот беришган. Футболчиларни меҳмонхонада ушлаш ва кейин депортация қилиш учун полиция юборилган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб борганда, ўйинчилар стадионга кетиб бўлишган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор2660
2Сўғдиёна2647
3АГМК2647
4Насаф2645
5Бунёдкор2645
6Локомотив2639
7Навбаҳор2639
8Қўқон-19122636
9Қизилқум2631
10Металлург2625
11Сурхон2625
12Машъал2623
13Андижон2619
14Турон2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1АГМК2661
2Пахтакор2645
3Насаф2645
4Бунёдкор2644
5Навбаҳор2643
6Машъал2643
7Локомотив2639
8Турон2637
9Қизилқум2632
10Сурхон2628
11Қўқон-19122626
12Сўғдиёна2622
13Андижон2620
14Металлург2618