2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади
the_title()

11.05.2022

УEФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритишни маъқуллади.

УЕФА Ижроия қўмитаси 32 жамоадан иборат гуруҳ босқичининг ҳозирги кўринишида ўтказилмаслигини тасдиқлади. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Клублар энди учта рақиб билан икки марта – уйда ва сафарда ўйнамайди. Бунинг ўрнига ҳар бир клуб саккиз хил жамоага қарши саккизта ўйин ўтказади, тўрттаси уйда, қолгани меҳмонда.

Жамоалар ички мусобақалардаги кўрсаткичларига кўра турнирга йўлланма олади.

Шунингдек, УEФА коэффициентлар режасидан воз кечади ва 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси учун иккита қўшимча йўлланмани аввалги мавсумда энг кучли ўтказган икки давлатга беради ва жамоаларнинг ҳозирги каби беш мавсумдаги коэффициентларига қаралмайди.

Худди шундай ўзгаришлар Европа лигаси (8 та ўйин) ва Конференция лигасида (6 та ўйин) ҳам жорий этилади.

Манба : uefa.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО