U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига старт берилди

17.09.2017

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бугун, 16 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувларига старт берилди.

Турнинг дастлабки ўйинида Шри-Ланка ва Баҳрайн ўсмирлари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган баҳрайнликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудия Арабистони ва Иордания ўйинида мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада ўз иштирокини 2-турдан бошлайди. Дилшод Нуралиев шогирдлари илк ўйинни Баҳрайнга қарши ўтказади.

U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
16 сентябрь, шанба

Шри-Ланка – Баҳрайн 0:6

Иордания – Саудия Арабистони 2:1

Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишиш мумкин.

18 сентябрь, душанба

Баҳрайн – ЎЗБЕКИСТОН
Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка
Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

Иордания – ЎЗБЕКИСТОН
Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

Баҳрайн – Иордания
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО