Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг умумий аҳволи текширувдан ўтказилади

27.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги 304-сонли “Республикамизда футболни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний маданиятини юксалтиришдаги ролини ошириш бўйича Қарори” ижросини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг футболни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларидаги фаолиятини  фаоллаштириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларини назорат этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг бир қатор раҳбар ходимлари ҳудудлар бўйича жавобгар шахс этиб бириктирилди.

Мазкур раҳбар ходимлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олиб борилаётган чора-тадбирлар ўрганилади ва тегишли хулосалар чиқарилади.

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида қуйидаги жиҳатларга алоҳида аҳамият қаратилади:

-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг умумий аҳволи;

-ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ва футбол клубларининг инфратузилмалари, у ердаги шарт-шароитлар;

-аёллар футболи, мини футбол, соҳил футболини ривожлантириш  бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар;

-молиявий ва кадрлар бўйича масалалар;

-мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар;

-мураббийларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар;

-ОАВ ва жамоатчилик, шу жумладан, мухлислар билан ишлаш жараёни.

Манба : the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО