ЎФФ Президенти ва ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди

08.12.2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойишига биноан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимиз қаторида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ходимлари — Музаффар Қосимов, Шуҳрат Шерматов, Диёр Исаметдинов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Маметов, Алим Арифов, Шуҳрат Сайдалиев, Шамиль Исеев, Мардон Ишанжановларга  ҳам шундай эсдалик нишонлари топширилди.

Бундан ташқари, икки нафар ФИФА рефериси Валентин Коваленко ва Шерзод Қосимовлар ҳам мана шундай юксак эътирофга лойиқ деб топилишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО