Аёллар футболи. Олимпия терма жамоасига номзодлар саралаб олинади

09.12.2017

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, улар ўртасида футболни янада оммалаштиришга катта эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга футбол бўйича аёллар терма жамоасининг халқаро майдонларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида, шунингдек, Олимпиада мусобақасида иштирокини таъминлаш федерация олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Олимпия терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида, декабрь ойида пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида иккита ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Дастлабки йиғин 8-12 декабрь кунлари бўлиб ўтса, иккинчи ўқув-машғулот йиғини 12-17 декабрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу йиғинларда “Андижанка”, “Бунёдкор”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, Пахтакор”, Навбаҳор”, “Металлург-W”, “Севинч”, “Шўртан-Леди”, “Машъал-W”, “Бухоро”, “Динамо Самарқанд”, “Севинч-2” жамоаларидан таклиф этилган жами 70 нафарга яқин футболчи қизлар бош мураббий Карима Йўлдошева бошчилигидаги мутахассислар томонидан саралаб олинади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО