Футзал. Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония билан бир гуруҳда

12.12.2017

Хитой Тайпейи мамлакатида бугун, 12 декабрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 турнири гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 15 жамоа ва мезбон Хитой Тайпейи гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди ва унда Япония, Тожикистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари билан кураш олиб борадиган бўлди.

Қуйида қуръа натижаси билан танишиш мумкин:

“А” гуруҳи: Хитой Тайпейи, Вьетнам, Малайзия, Баҳрайн.

“B” гуруҳи: Ўзбекистон, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея.

“C” гуруҳи: Эрон, Ироқ, Хитой, Мьянма.

“D” гуруҳи: Таиланд, Қирғизистон, Ливан, Иордания.

Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 мусобақаси 1–11 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО