Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади

19.02.2018

 

  • Бугун ўзбек футбол журналистикаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади.Ахбор Имомхўжаевнинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссасини сўз билан таърифлаш мушкул.Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.

    Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 82 ёши билан муборакбод этади. Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилайди!

  • Манба: the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО