Сидиқов 416, Комилов эса 362 кундан сўнг расмий ўйинда майдонга тушди

26.06.2020

“Пахтакор”нинг икки футболчиси узоқ муддатли танаффусдан кейин яна расмий ўйинда

Жавоҳир Сидиқов ўтган йили 6 май куни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсида “Персеполис”га қарши учрашувда жароҳат олганди. Бир йилдан ортиқ муддат давомида тикланган Жавоҳир кеча Навоийда “Қизилқум” билан беллашувда яна майдонга қайтди. У бир йил икки ойга яқин вақт давомида катта футболсиз қолди.

Акрам Комилов эса 2019 йил 29 июнь куни Қўқонда “Қўқон-1912” билан ўйинда жароҳат олганди. Акрам деярли бир йил вақтни жароҳатдан тикланишга сарфлаб, “Қизилқум”га қарши беллашувда майдонга қайтди. Ушбу футболчилар “Пахтакор”нинг кейинги ғалабаларига ҳисса қўшишларига умид қиламиз ва уларга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.

П.С. Сидиқов 416 кун, Комилов эса 362 кундан сўнг расмий ўйинда майдонга тушди.

Манба : pakhtakor.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО