ЖЧ саралаш. Жанубий Корея Ливанни мағлуб этди ва Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятини оширди

13.06.2021

Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги қўшма саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. “H” гуруҳида иштирок этаётган Жанубий Кореянинг Ливанга қарши ўйини якунланди. Учрашув корейсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур ғалабадан сўнг, “осиё йўлбарслари” ҳисобидаги очколар сони 16тага етди. Ливанда эса 10 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда Ливаннинг мағлуб бўлиши Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ишлайди. Сабаби, кейинги босқичга чиқиш учун 2-ўринга курашаётган жамоалар орасида вакилларимизга қарши айнан ливанликлар рақобат олиб бомоқда.

Жанубий Корея – Ливан 2:1

Голлар: Сонг Мин Кью (50), Сон Хин Мин (65-пен) – Сони Саад (12).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО