Доннарумма сўнгги қарорни қабул қилди, у – «Милан»да қолади

04.07.2017

Европа ОАВлари Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани “Реал”га ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқатишди.

Лекин 18 ёшли посбон бугун ўз келажакаги ҳақида қарор қабул қилди.

Sky Sport Italia нашрининг хабарига кўра, Доннарумма “Милан”да қолишга қарор қилган.

Бундан ташқари, Жанлуижжининг агенти Мино Райола “Милан” клуби раҳбарлари билан янги шартнома ишларини бошлаб юборган.

Маълум бўлишича, Доннарумманинг “Милан”да қолишига унинг оила-аъзолари сабаб бўлишган.

Шунингдек, “Милан” раҳбарияти аввалроқ дарвозабоннинг бир йиллик хизмати учун 4 миллион евро маош ажратиш ҳақида хабар берганди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО