«Барселона» сўнгги 18 йилдаги энг ёмон стартни намойиш этди

01.11.2020

31 октябрь куни бўлиб ўтган «Алавес» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Кўк-аноррангилар” Испания чемпионатининг дастлабки 6та ўйинидан кейин 8 очко тўплаган ҳолда жадвалда 12-ўринда боришмоқда.

“Gracenote Live” Твиттери хабар тарқатишича, «Барса» сўнгги 18 йилдаги энг ёмон стартни намойиш этди. Луи ван Гал бошчилигидаги жамоа мавсум-2002/2003да 6-турдан кейин 8 очко тўплаганди. Тўплар нисбати — 9:9. Ўшанда клуб 11-поғонани эгаллаб турган эди.

«Барселона» кейинги турда «Бетис»ни қабул қилади.

Манба: championat.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО