Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БОЛАЛАР ЛИГАСИ: “Фаровон” ўсмирлари вилоят чемпиони!

11.04.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга асосан, жорий йилнинг 2-10 апрель кунлари 2007 йилда туғилган болалар ўртасида Футбол бўйича Республика мусобақасининг дастлабки босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоятимизнинг тўртта ҳудуди  – Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон  туманида ўтказилди.

Мусобақада жами 14 та жамоа иштирок этиб, улар таркибида 280 нафардан ортиқ футболчилар қатнашишди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Марғилон шаҳар 2-БЎСМнинг “Фаровон”жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин эса Учкўприк тумани БЎСМ жамоасига насиб этди. 3-ўринни Марғилон шаҳар 1-БЎСМ ва Ўзбекистон тумани БЎСМ жамоаси эгаллади.

2007 йилда туғилган болалар ўртасида вилоятимиз чемпиони бўлган ёш футболчиларни тақдирлаш маросими, 12 апрель куни “Нефтчи” – “Бухоро ФК” Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин ўтказилади.

 

Фарғона вилоят футбол ассоциацияси матбуот хизмати

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО