Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” ФАХРИЙЛАРИ – “ХОТИРА” ТУРНИРИ ҒОЛИБИ!

10.05.2018

Кеча  Фарғонада фахрий футболчилар ўртасида анъанавий «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган мини футбол турнири ўтказилди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада саккизта жамоа олимпия тизимида ўзаро кураш олиб боришди.

photo_2018-05-10_05-18-04

Биринчи бўлиб “Қўқон-33” ва “Марғилон” жамоалари фахрийлари майдонга тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар бой тарзда бўлиб ўтган учрашувда қўқонликлар 6:1 ҳисобда ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўйинда “Фарғона” ва “Бурвестник” (Қўқон) фахрийлари тўп суришди. Мазкур баҳсда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

“Риштон” ва “Қува” туманидан ташриф буюрган фахрийлар ўртасидаги учинчи баҳс шиддатли ва голларга бой бўлиб, ўйинда риштонлик фахрийлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Ниҳоят биринчи босқичнинг охирги беллашувида “Қўқон-1912” – “Бувайда” фахрийлар жамоалари тўқнаш келишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган қўқонликлар 9:2 ҳисобида рақибларини тор-мор келтиришди.

Ярим финалнинг биринчи учрашувда “Қўқон 33” ва Фарғона фархийлари майдонга тушишди. Ўйинда қўқонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи ярим финалда “Қўқон-1912” фахрийлари “Риштон” фахрийларига қарши тўп суришди. Ушбу баҳс 4:0 ҳисобида қўқонликлар ғалабаси билан интиҳо топди.

 

Турнир финалида “Қўқон 33” – “Қўқон-1912” жамоаларининг фахрий футболчилари беллашдилар.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси фахрий футболчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бош совринига эга чиқишди.

photo_2018-05-10_05-17-11

photo_2018-05-10_05-17-24

photo_2018-05-10_05-17-32

photo_2018-05-10_05-17-51

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам айнан шу жамоа мусобақада ғоликликни қўлга киритган эди.

Турнир якунига етгач, мусобақа ғолиб ва совриндорлар эсталик совғалар билан тақдирланишди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО