Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ХОЛМУҲАММЕДОВ ТЕРМА ЖАМОА САФИДА МАЙДОНГА ТУШДИ

07.06.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча  Тошкент шаҳрида Таиланд футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. “Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўртоқлик ўйинида терма жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучди.

“Қўқон-1912” футболчиси Мурод Холмуҳаммедов ушбу учрашувнинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва бош жамоамизнинг ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши 12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтади.  Таиланд термаси ўз навбатида 13 июнь санасида БААга қарши тўқнаш келади.

 

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, “Бунёдкор”
6 июнь, сешанба

Ўзбекистон – Таиланд – 2:0 (0:0)

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (68), Сардор Рашидов (90+3)

Огоҳлантириш: Танабун Кесарат (86)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров (Мурод Холмуҳаммедов, 82), Вадим Афонин, Сервер Жепаров (Темурхўжа Абдухолиқов, 62), Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 46), Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 52), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 67).

Таиланд: Синтхавичаи Хатхаираттакул, Кевин Диромрам, Панса Хемвибун, Чалермпонг Кердкаев, Нарубадин Вираватнодом (Путтинан Ваннасри, 72), Титипан Пуангжан (Пирадол Чамрасами, 79), Танабун Кесарат, Санрават Дечмитр (Тиратеп Винотай, 63), Бордин Пала (Рунгрут Пумичантук, 83), Нурул Сриянкем (Чутипон Тангтаи, 62), Сирод Чаттонг (Чаяват Буран, 90).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО