Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Металлург” превью
the_title()

11.07.2018

13 июль жума куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда PEPSI Суперлигаси 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйиндаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

18-учрашув арафасида

Ўзбекистон чемпионатида ўз ўрнига эга бўлган бекободликлар билан шу кунга қадар 17 марта майдонга тушганмиз. Мазкур учрашувларнинг саккизтасида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Еттита баҳсда “Металлург” ғалаба қозонган. Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 27-25 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга киритган. Бекободликлар ҳисобида 23 очко мавжуд .

Металлург

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

22.04.2017  «Қўқон-1912» – «Металлург» 3:0

17.09.2016 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:1

25.10.2015 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:1

13.09.2003 «Қўқон-1912» – «Металлург» 4:0

23.11.2002 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:0

29.04.2000 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:0

02.10.1999 «Қўқон-1912» – «Металлург» 5:1

05.09.1998 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:1

Факт: Бекободликлар шу кунга қадар бирор марта Қўқонда ғалаба қозона олишмаган. “Қўқон-1912” эса ўз майдонидаги еттита баҳсда рақибдан устун келган.

 

Йирик ғалабалар

Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 19 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

 

Мураббийлар

Яна бир қизиқ маълумот. Ушбу жамоаларни бошқараётган ҳар икки бош мураббий – Андрей Шипилов ва Нўъмон Ҳасановлар “Пахтакор” жамоасида бирга ишлашган. Ушбу баҳс уларнинг бош мураббийликдаги иккинчи тўқнашуви бўлади.

 

Қўқондаги баҳсни ким бошқаради?

Маълумки, 12-13 июль кунлари PEPSI Суперлигасида қолдирилган 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган учрашувларга ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар тайинланди. Унга кўра, 13 июль куни Қўқонда ўтказиладиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

photo_2017-07-29_05-38-48

PEPSI Суперлига

14-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург

Бошланиш вақти – 20:00

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Шавкат Файзиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Шавкат Насибуллаев.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

 

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 13 июль куни соат 20:00да “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Барча мухлисларимизни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО