Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ
the_title()

17.05.2019

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 3-дақиқада Жасур Ёқубов қоидани бузгани боис дарвозасимиз томон жарима тўпи белгиланди. Жарима зарбасидан кейин дарвоза устуни бизни голдан асраб қолди. 12-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бобур Абдуҳолиқов чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 15-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Хасановнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 33-дақиқада дарвозамиз томон навбатдаги жарима зарбаси белгиланди. Шоҳмалик Комиловнинг зарбасини футболчиларимиз қайтаришди. 36-дақиқада жарима зарбаси вакилларимиз томонидан ижро этилди. Зарбани ҳимоячилар қайтаришган эди. Қайтган тўпни Баратов эгаллаб, яна зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида томонлар ҳарчанд ўринишмасин, танаффусга қадар ҳисобни ўзгарита олишмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг узоқдан йўллаган зарбаси, дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 53-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Рақибларимиз Дилшод Баратовни қўполлик билан тўхтатиб қолтшди. Пенальтини эса Муҳаммаданас Ҳасанов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Голан кейин вакилларимиз яна рақиб дарвозаси олдида босим уюштиришди. 57-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон аранг қайтарди. 63-дақиқада Муҳаммаданасдан яна бир чиройли зарба кўрдик. Бу сафар бироз ноаниқ бўлди. 67-дақиқада Дилшод Баратовдан супер “рейд” ушютириб, тўпни шерикларига аниқ узатганди сўнгги паллада ҳимоячи бироз чаққонлик қилди. 2-таймда Раҳматжон Иноғомов шогирдлари бутунлай бошқача, яъни ҳужумкор футбол намойиш қилишди. 77-дақиқада тиниб-тинчимас Дилшод Баратов жамоамизни олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Унинг зарбасини рақибларимиз бартараф этишди. 80-дақиқада Умид Муҳаммадалиев қулай вазиятни қўлдан чиқарди. У 3-4 метрдан ноаниқ зарба йўллади. Учрашувнинг якунланиш арафасида майдон эгалари олдинга чиқиб олишди. Бурчак зарбасидан сўнг, дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Гол муаллифи захирадан майдонга тушган Сардорбек Тўраев бўлди.

Шу тариқа, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига аламли мағлубиятга учрадик.

 

U-21 биринчилиги

9-тур

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: Аҳмад Эргашев, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров.

Назоратчи: Тимур Абдуллаев.

Комиссар: Саид Шохрух.

Голлар: Бобур Абдухолиқов (13), Сардорбек Тўраев (89).  – Муҳаммаданас Ҳасанов (53 пен).

“Насаф”: 21. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садуллаев, 10. Бобур Абдуҳолиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 16. Алишер Юсупов, 33. Жавоҳир Шокиров, 34. Шерзод Насруллаев, 44. Наврўз Саидов, 50. Шоҳмалик Комилов, 60. Шаҳбоз Нуриддинов, 61. Ҳусан Норчаев.

Захира: 65. Азамат Соипов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев, 36. Жамшид Абдуллаев, 37. Алфайзи Неъматов, 40. Сардорбек Тўраев, 41. Нурбек Ботиров, 42. Жасур Жумаев, 62. Алибек Давронов, 70. Муҳриддин Зоиров.

“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамз Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шахзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 43. Отабек Қодиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО