Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқондаги турнир якунланди
the_title()

23.05.2019

Биз сизларга  Қўқон шаҳрида “9-май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан футбол академиялари, профессионал футбол клублари тасарруфидаги футбол мактаблари ҳамда спорт мактабларининг футбол бўлими тарбияланувчилари ўртасида , “Қўқон-1912” (Темирйўлчи) жамоасининг собиқ футболчиси ва ички ишлар ходими, марҳум Назаров Аброр Ўлмасович  хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Республикамизнинг турли шаҳар ва туманларидан 2007-2010 йилларда туғилган болалардан иборат жами 6 жамоа иштирок этган мусобақа фестивал кўринишида ўтказилди. Кеча мусобақанинг якуний ўйинлари ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда марҳум Аброр Назаровнинг яқинлари, дўстлари ҳамда фахрий футболчилар иштирок этишди. Ташкилотчилар томонидан мусобақанинг барча иштирокчиларига совғалар тарқатилди. Болажонларнинг кўзларидаги қувончни кўрган ҳар бир  инсон  яна бир бор болалик чоғларини эслади. Юқори савиядаги ташкилотчиликдан мусобақага ташриф буюрган барча жамоалар хурсанд бўлиб уйларига қайтишди. Буни қуйидаги суратларда ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин. Мана шундай турнирларнинг ўтказилиши келажак авлодни спортга, хусусан футболга бўлган меҳрини янада ошишига сабаб бўлиши аниқ.

photo_2019-05-22_18-46-37

photo_2019-05-22_18-46-41

photo_2019-05-22_18-46-48

photo_2019-05-22_18-47-17

photo_2019-05-22_18-47-21

photo_2019-05-22_18-48-05

photo_2019-05-22_18-49-23

photo_2019-05-22_18-49-57

photo_2019-05-22_18-51-23

photo_2019-05-22_18-52-26

photo_2019-05-22_18-52-37

photo_2019-05-22_18-52-50

photo_2019-05-22_18-53-09

photo_2019-05-22_18-53-26

photo_2019-05-22_18-53-53

photo_2019-05-22_18-53-59

photo_2019-05-22_18-54-04

Акрамжон Мамадалиев.
Суратлар муаллифи  Комилжон Хамидов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО