Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚИЙИН ЎЙИНДАГИ МУҲИМ ҒАЛАБА

17.08.2019

Учрашув футболчиларимиз учун омадли бошланди. 6-дақиқа ўтиб бораётган паллада Рўзиев-Маматхўжаев-Синдаров комбинациясдан кейин ҳисоб очилди. Синдаров рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 15-дақиқадаги ҳужумдан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. 35-дақиқада тезкор қарши ҳужумимиз гол билан якунланиши мумкин эди. Суҳроб Бердиевга бироз тезлик етишмади. 38-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Шавкат Саломов жарима зарбасини голга айлантирди.
Тайм охирида вакилларимиз жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Собит Синдаровнинг тепган тўпи мухлисларни ҳаяжонга солди. Биринчи тайм дуранг натижа билан якунига етди.
Иккинчи таймни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 47-дақиқада Бердиевнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди. 54-дақиқада Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг зарбаси хавфли чиқди. 59-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Термизликлар жарима майдончасига кириб бораётган Аваз Маматхўжаевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Эркиновнинг зарбаси голга айланиши мумкин эди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади. 68-дақиқада Эркинов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 82-дақиқада Қўқонликлар учинчи голни киритишлари мумкин эди. Отабек Ҳайдаров қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз рақиб дарвозўаси олдида босимни кучайтиришганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, жамоамиз қийин кечган баҳсда қимматли очколарни қўлга киритди.

Coca Cola суперлига
17-тур.
«Қўқон-1912» – «Сурхон» – 2:1 (1:1)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Собит Синдаров (7), Мурод Холмуҳаммедов (60). – Шавкат Саломов (38).
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Cобит Синдаров (11. Тимур Ҳакимов – 84), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (16. Жасур Ҳасанов – 83), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (91. Отабек Ҳайдаров – 76), 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.
“Сурхон”: 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4. Дуглас Насименто (99. Лукас Де Оливейра – 70), 6. Раҳматулло Бердимуродов (77. Асрор Ғофуров -30), 10. Шавкат Саломов (9. Шоҳназар Норбеков-80) , 13. Абдул Азиз Юсупов, 14. Аброр Исмоилов , 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 44. Дарко Станоевич.
Захира: 1. Асилбек Амонов, 12 . Азамат Аҳмедов, 5. Азамат Исроилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 15. Азамат Алланиёзов, 17. Элдор Бойматов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО