Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Насаф”га қарши тайёргарлик давом этмоқда
the_title()

22.08.2019

“Қўқон-1912” жамоаси футболчилари суперлиганинг навбатдаги 18-тур урашувини ўз майдонларида Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади. Азиз Тўхтабоев шогирдлари мазкур учрашувга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Сўнгги уч ўйинни ғалаба билан якунлаган “шунқорлар” ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этишни мақсад қилганлар.

Тошкент шаҳрида давом этаётган машғулотларда барча футболчилар астойдил тер тўкишмоқда. Жароҳатидан фориғ бўлган Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этаётган бўлса, Иқбол Маликжонов умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан таклиф қилинган ёш ҳужумчи Хамидилло Абдуҳамидов эса жароҳатини даволашда давом этмоқда.
Футболчиларимизнинг кайфиятлари айни кунларда аъло даражада. Жамоа раҳбарияти футболчиларга барча шароитларни яратиб бериш учун бор имкониятларини ишга солишмоқда. Барча ҳаракатларимиз “Насаф”га қарши учрашувда ўз самарасини беради деб умид қиламиз. Навбатдаги ғалаба сари олға ҚЎқон !!!

photo_2019-08-21_20-13-52 копия копия photo_2019-08-21_20-37-53 копия копия

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО